13:51 / 12.03.2019
4 365

Хитой чекланмаган энергия манбаи бўладиган “сунъий қуёш” яратишни якунламоқда

Хитой чекланмаган энергия манбаи бўладиган “сунъий қуёш” яратишни якунламоқда
2019 йилда Хитойнинг термоядро синтези учун тажрибавий реактори EAST’ни яратиш жараёни якунланади. Бу ҳақда Хитойнинг миллий ядро корпорацияси раҳбари Дуань Суру маълум қилди.

“Сунъий қуёш” деб аталувчи қурилма Қуёшдаги ядро синтези жараёнига ўхшаш реакцияни яратишга имкон беради. Шу тариқа физиклар чекланмаган энергия манбасини олишга умид қилишмоқда

Сурунинг айтишича, янги токамак (магнит ғалтакли тороидал камера) ионларни Целсий бўйича 100 млн даражагача қиздириши мумкин, бу эса Қуёшнинг ионларидан 7 марта иссиқроқдир. Бу температура чегарасига етиш термоядро реакторларини яратишнинг шартларидан бири ҳисобланади.

Ноябрда хитойлик олимлар электронларни плазмада 100 млн даражагача, ионларни эса 50 млн даражагача қиздиришга муваффақ бўлишганинини маълум қилишган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитой чекланмаган энергия манбаи бўладиган “сунъий қуёш” яратишни якунламоқда