13:46 / 25.03.2019
3 158

Дубайда дунёнинг энг яхши ўқитувчисига бир миллион доллар топширилди

Дубайда дунёнинг энг яхши ўқитувчисига бир миллион доллар топширилди
Дунёнинг энг яхши ўқитувчиси соврини ва бир миллион долларлик мукофот пули кениялик Питер Табичига топширилди. Бу ҳақда Дубайнинг Dubai Media Office матбуот хизмати хабар қилди.

36 яшар Питер Табичи Кения ўрта қишлоқ мактабида табиий фанлар ўқитувчиси сифатида фаолият юритади. Мукофот ташкилотчиларининг сўзларига кўра, Питер Табичи ишлайдиган мактабда атига битта компьютер бор ва бир ўқитувчига 58 нафар ўқувчи тўғри келади.

Шунингдек, Табичи маошининг катта қисмини камбағалларга бериши билан халқ меҳрини қозонган.

Ҳиндистонлик тадбиркор Санни Варкейнинг хайрия жамғармаси 2015 йилдан буён дунёнинг энг яхши ўқитувчисига мукофот топширади. Бу йил ғолибликни қўлга киритиш мақсадида 179 та давлатдан 10 минг киши ариза топширган.

Санни Варкей жамғармаси мукофоти БАА бош вазири ва Дубай ҳукмдори шайх Муҳаммад бин Рашид Ал Мақтумнинг патронажи остида топширилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дубайда дунёнинг энг яхши ўқитувчисига бир миллион доллар топширилди