23:41 / 25.03.2019
2 656

Telia компанияси Ўзбекистондаги коррупцияга оид сўнгги ишда 208 миллион доллар тўлади

Telia компанияси Ўзбекистондаги коррупцияга оид сўнгги ишда 208 миллион доллар тўлади
Фото: Digital Trends
Компанияда Telia барча молиявий мажбуриятларни глобал жаҳон келишувларига мувофиқ амалга оширгани ва келажакда Telia’га қарши ҳеч қандай даъво қилинмаслиги қайд этилди. Бу ҳақда Daryo хабар берди.

Ўзбекистонда 2007 йилдан 2018 йилгача фаолият кўрсатган (Ucell операторининг эгаси) швед компанияси Telia Ўзбекистондаги коррупция ишига сўнгги 208,5 миллион доллар миқдорида транш тўлади.

2007 йил июль ойида Telia COSCOM компаниясининг асосий акциядорига айланган. 2008 йил июнь ойида оператор Ucell бренди остига ўтган.

Компания Ўзбекистонда ишлаш учун пора бергани маълум бўлганидан сўнг 2013 йилда коррупция можароси марказида бўлган. 2015 йилда компания Евроосиёда ишлашни қисқартиришга ва бутун эътиборини Шимолий Европага қаратишга қарор қилган.

2017 йилда имзоланган келишувларга кўра, компания 1 миллиард доллар тўлаши керак эди. 19 март куни охирги транш Нидерландия прокуратурасига (Openbaar Ministryie, ОМ) тўланган.

Швеция прокуратураси Стокгольм шаҳар судининг 2019 йил 15 февралдаги қарорига қарши аппеляция «Telia Company АB»га қарашли маблағни тақсимлаш бўйича даъво билан боғлиқ равишда олиб ташланганини хабар қилган.

Компанияда Telia барча молиявий мажбуриятларни глобал жаҳон келишувларига мувофиқ амалга оширгани ва келажакда Швеция прокуратураси ёки ушбу масала билан боғлиқ бошқа органлар томонидан Telia’га қарши ҳеч қандай даъво қилинмаслиги қайд этилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Telia компанияси Ўзбекистондаги коррупцияга оид сўнгги ишда 208 миллион доллар тўлади