23 ёшли аёл беш эгизак фарзандни дунёга келтирди (фото)

  • 18 апрель 2019, 23:39
  • 2 460
  • Дунё
  • 23 ёшли аёл беш эгизак фарзандни дунёга келтирди (фото)
    23 ёшли Александра турмуш ўртоғига фарзанд кутаётганини айтади. Фақат бу сафар битта эмас, бир нечта. Кейин 480 йилда бир марта туғилиши керак бўлган беш чақалоқ 4 ўғил ва бир қиз дунёга келади. Чақалоқларнинг ота-онаси оилада ўзлари эгизак туғилишгани учун ҳам бу оила анъанасига айланган экан.

    Биринчи УЗИ текширувида уларга болалар сони кўпроқ эканлигини айтишади. Эр-хотин икки ёки учта чақалоқ туғилиши мумкин, деб ўйлашади. Аммо бунга ҳам тўлиқ ишонч ҳосил қилишмайди.

    Бир оз вақт ўтгач шифокор Александрани қайта текширувга чақиради ва эмбрионлар сонини кўриб даҳшатга тушади. Бўлажак она ҳам 4 та фарзандини УЗИ орқали кўради. Бир неча ой ўтгач янада аниқланиб, болалар сони бешталиги маълум бўлади.


    Туғруқ вақти яқинлашгач, Александранинг шахсий шифокори туғруқ яхши кечишига ишонади ва улар 40 та ходим билан чақалоқларни дунёга келтиришади. Уларга Даниэл, Майкл, Алекс, Мартин ҳамда Тереза деб исм қўйишади. Бу беш эгизакнинг туғилиши Чехия давлатидаги биринчи ҳолат.



    1949 йилдан буён Чехия республикасида бундай воқеа ҳали кузатилмаган.

    Фикрлар

    » » 23 ёшли аёл беш эгизак фарзандни дунёга келтирди (фото)