
Фото: Instagram / @club_dobryakov_aksu
Қозоғистондаги Аксу кўприги яқинида одамлар томонидан ташлаб кетилган юзлаб Пасха нонлари топилди, деб хабар беради «Nur.kz».
Интернет фойдаланувчиларининг ёзишича, ушбу нохуш ҳолат 29 апрель куни бўлиб ўтган Пасха байрамидан кейин содир этилганлиги қайд этилган.
Қуйидаги суратда турли катталикдаги Пасха нонлари ерда сочилиб ётганини кўришингиз мумкин.
Интернет фойдаланувчилари инсонлар томонидан содир этилган мазкур хатти ҳаракатни ва нонга нисбатан бундай муносабатни қаттиқ қоралашган. Айримлар ушбу нонларни ташлаб кетганларни топиб, уларни жазога тортиш кераклигини айтишган.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг