12:30 / 21.05.2019
3 645

Зеленский президент сифатидаги илк фармонини имзолади

Зеленский президент сифатидаги илк фармонини имзолади
Украина президенти Владимир Зеленский Украина қуролли кучлари олий бош қўмондони ваколатларини ўз зиммасига олиши ҳақидаги фармонни имзолади. 300/2019-сонли фармон президент сайтида эълон қилинган.

“Украина президенти лавозимига 20 майда киришишим муносабати билан, Украина конституциянинг 106-моддаси 1-қисми 17-бандига мувофиқ, бугундан бошлаб Украина қуролли кучлари олий бош қўмондони ваколатларини ўз зиммамга оламан”, дейилган фармонда.

Олий бош қўмондон мажбуриятларига Украина қуролли кучлари олий қўмондони ва бошқа ҳарбий тузилмалар қўмондонларини тайинлаш ва бўшатиш, олий ҳарбий унвонларни бериш ва миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгашини шакллантириш киради.

Зеленский 20 май куни Украина президенти лавозимини бажаришга киришди. У инаугурацияси давомида олий раданинг тарқатилишини эълон қилди. Зеленский депутатларга унинг талабларини бажаришга, яъни ҳукуматнинг истеъфога чиқиши, депутатлик дахлсизлигини бекор қилиш ва ноқонуний бойиш ҳақидаги қонунни қабул қилишига 2 ой муҳлат берди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Зеленский президент сифатидаги илк фармонини имзолади