19:37 / 05.06.2019
3 280

Ангела Меркель Европани Хитой билан курашишга чақирди

Ангела Меркель Европани Хитой билан курашишга чақирди
Германия канцлери Ангела Меркель Европа ҳукумати қонунларини қабул қилишда яқинда маҳаллий компанияларга рақобатчи бўладиган Хитой бизнесини ҳисобга олиши кераклигини айтди.

«Қандай қилиб Хитой яқин беш йил ичида Европага келмаслигига ишончингиз комил? Мен бундай қарорни ўйламай айтилган деб ҳисоблайман», — деган у.

Унинг сўзларига кўра, Европа Иттифоқи «ҳақиқий рақобатбардош» бўлишни хоҳласа қоидаларни ўзгартириши керак.

Германия Франция билан бирга Хитой ва АҚШ рақобатидан ҳамжиҳатликда ҳимоя қилиш мақсадида секин-аста Европа аксилмонопол қонунчилигини юмшатиш тарафдори бўлиб келмоқда. Нидерландия фаол равишда қарши чиқмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ангела Меркель Европани Хитой билан курашишга чақирди