21:17 / 24.06.2019
3 030

Атамбаев: "Менинг шаънимга айбловлар ҚР президентининг ўз оппонентини йўқ қилишга қаратилган"

Атамбаев: "Менинг шаънимга айбловлар ҚР президентининг ўз оппонентини йўқ қилишга қаратилган"
Собиқ президент Алмазбек Атамбаев ўз шаънига парламент томонидан қўйилаётган айбловларни хуқуқий асосга эга бўлмаган «абсурд» деди. ҚСДП мурожаатни эълон қилди.

Унда собиқ президент баёнот берар экан, айбловлар амалдаги президент Сооронбай Жээнбековнинг «ўз сиёсий оппонентини йўқ қилишга» қаратилганини маълум қилган.

«Сооронбай Жээнбеков мени жим бўлишга мажбурловчи бошқа йўл топа олмади, у қонунга зид равишда ўйлаб топилган сохта айбловлар қўймоқда. Аммо, бир йилдан бери энг ифлос усулларни, энг ифлос сиёсатни, энг ифлос миш-мишларни қўллаётган бўлишига қарамай унинг қўлидан ҳеч нарса келмайди», — дея таъкидлайди собиқ президент.

Атамбаев “ўзининг пок номи”га ҳужум қилаётган Жоғорку Кенешнинг депутатлари исми шарифи ва обрўсига бир назар ташлашни таклиф қилди.

«Менинг хақлигимнинг яққол исботи сифатида айтаманки, улар Жээнбековлар оиласига яхши кўриниш учун шошма-шошарлик ва қўрқоқларча Конституцияни бузишди, бошқа қонунларни инкор қилишди, ҳужжатларни яширишди, парламент минбаридан туриб қип-қизил ёлғонни айтишди. Уларнинг кўпчилиги Апрель инқилобидан сўнг кўплаб имтиёзлардан, ўғирланган мулклардан, озиқланиб турувчи манбадан маҳрум бўлганликлари учун ҳам қасд олиш мақсадида Атамбаевга оғриқли зарба беришга қарор қилишган», — дейди у.

Собиқ президент “ҳақиқатан ҳам одамларни танлашда хато” қилганлигини тан олди. Унинг сўзларига қараганда, «Худо ва халқ олдида гуноҳкор эмас» экан. «Ҳеч қачон маъсулиятдан қўрқмаганман ва президент лавозимида қабул қилинган ҳар бир қарор учун жавоб бераман», — дея таъкидлади Атамбаев.

Жоғорку Кенеш 20 июн куни айблов қўйиш мақсадида собиқ президент Алмазбек Атамбаевдан дахлсизлик мақомини олиб ташлаш борасида депутатлар комиссиясининг хулосасини қўллаб-қувватлади. «Ҳа» учун 100 депутат овоз берди, беш депутат «қарши» чиқди. Рўйхатдан ҳаммаси бўлиб 105 депутат ўтган эди.

Парламент қарори эндиликда Бош прокуратурага юборилади ва берилган баҳодан кейин парламент Атамбаевдан дахлсизлик мақомини бекор қилиши мумикин.

Комиссия Алмазбек Атамбаевга қарши 9 та айблов қўйди, аммо муҳокамалардан сўнг 6 тасини қолдирди, 3 таси Атамбаевнинг президентлик муддатига тааллуқли эмас эди.

Қисқача комиссия айблови ҳақида: депутатлар, судлар, жамоат арбоблари ва ОАВни таъқиб қилиш, жиноий авторитет Азиз Батукаевни қонунга зид равишда озод қилиш, қонунга зид равишда Қой Тош қишлоғида участкага эга бўлиш, бу ерга Атамбаев уй қурган, «Ака Петролеум» ва «АКА Инвест» компанияларига эҳтимолий боғлиқлик, Бишкек ИЭМ модернизациясида коррупция, Бишкек ИЭМга кўмир етказиб берилишида қонунга зид равишда эҳтимолий алоқаси борлиги.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Атамбаев: "Менинг шаънимга айбловлар ҚР президентининг ўз оппонентини йўқ қилишга қаратилган"