15:13 / 05.01.2015
6 514

Нефть нархининг пасайиши натижасида рубль яна қадрсизланди

Нефть нархининг пасайиши натижасида рубль яна қадрсизланди
Жаҳон бозорида нефть нархи сўнгги 5 йилдаги энг арзон даражага тушиши оқибатида Россия рублининг кескин қадрсизланиши кузатилмоқда, Бу ҳақда «Вести Экономика»га асосланиб «Daryo» нашри хабар бермоқда
.

Доллар курси 5 январь кунги савдо очилишида 58,95 рублни ташкил этган бўлса (аввалги кундан 2,95 рублга қимматроқ), евро 71,80 рублга тенг бўлган (аввалги кунгидан 3,2 рублга кўп). Икки валютали саватдаги нарх 3,06 рублга ошиб, 64,76 рублни ташкил этган.

Таҳлилчилар ушбу ҳолатни нефть нархининг пасайишига боғламоқда. Лондон биржасида Brent нефтининг бир баррели нархи 55,54 долларгача тушгани қайд этилган. Шунингдек, бу евро курси пасайишига ҳам олиб келаётгани таъкидланган.

Фото: vestifinance.ru / daryo

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Нефть нархининг пасайиши натижасида рубль яна қадрсизланди