
Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбоев ҳокимият вакилларига бир неча соат давом этган ҳарбий операциядан сўнг ҳукумат кучларига таслим бўлди. У ўз қароргоҳи ҳудудидан ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан олиб чиқиб кетилди.
Ижтимоий тармоқларда жойлаштирилган видеолавҳаларга кўра, кучишлатар тузилмалари вакиллари Алмазбек Атамбоевни Қўй-Тошдан олиб чиқиб кетишган.
Маълумот берилишича, йўллар ёпиқлиги боис Атамбоев Иссиқ-Ота райони орқали олиб кетилган.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар