Эрдўған Зеленскийнинг нутқини кескин тарзда бўлди

  • 09 август 2019, 15:06
  • 2 397
  • Дунё
  • Эрдўған Зеленскийнинг нутқини кескин тарзда бўлди
    Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Украина президенти Владимир Зеленскийга Анқарадаги нутқи вақтида эътироз билдирди. Зеленский ўз нутқи вақтида Керч бўғозида Россия томонидан ушланган украиналик денгизчилардан бирининг ота-онаси унга совға қилган браслет ҳақида қизғин сўзлаган.

    Эрдўған Зеленский ушбу браслетни денгизчиларни ортга қайтармагунча ечмасликка ваъда беришини айтган вақтда унинг гапини бўлган.

    “Агар ҳар сафар браслет тақадиган бўлинса, унда яқинда қўлда жой қолмайди. Биз браслетларни тақишни талаб қиладиган кўп воқеаларни бошдан кечирамиз. Бутун дунёда одамлар азият чекмоқда – Керч бўғозидан тортиб Фаластин ва Мянмагача”, деб ўз эътирозини билдирган Туркия президенти.

    Зеленский нутқи орқали Керч бўғозида 2018 йил 28 ноябрда юз берган воқеага эътибор қаратмоқчи бўлган. Ўшанда Украинанинг иккита ҳарбий катери ва буксири Россия сув ҳудудларига бостириб кирган. Улар бўғозда хавфли ҳаракатлар амалга ошириб, россиялик чегарачиларнинг талабларига жавоб беришмаган. Шундан кейин кемалар ушланиб, ундаги денгизчилар ҳибсга олинган.

    » » Эрдўған Зеленскийнинг нутқини кескин тарзда бўлди