Салли Кравчик «Latte фактори»га қарши чиқди

  • 24 сентябрь 2019, 18:53
  • 507
  • Дунё
  • Салли Кравчик «Latte фактори»га қарши чиқди
    Фото: Comsfsu
    Merill Lynch банкининг собиқ президенти бир неча йил аввал америкалик ёзувчи Дэвид Бах «Latte фактори» китобидаги концепцияни танқид остига олди, деб ёзади «Дарё».

    Концепцияга кўра мунтазам равишда сарф қилинадиган кичик харажатлар одамларга ўзлари тасаввур қилганларидан кўра қимматроққа тушади.

    Китобда тадбиркорлар орасида ичиш урфга кирган ичимлик — бир чашка Latte мисол тариқасида келтирилган. Бахнинг фикрича ушбу қоида барчага нисбатан арзон буюм ва маҳсулотларга ҳам тааллуқли.

    «Бу сиз учун унча катта бўлмаган харажатдек кўриниши мумкин, аммо бир неча йиллар давомида бунга сарфлаган пулларингизни ҳисоблаб чиқсангиз, маблағнинг катталигидан ҳайратга тушади», — дейди Бах.

    Ушбу концепция ғарбда жуда тез оммалашган, у ҳақда турли ОАВ, хусусан Forbes журналида кўп ёзилган ва иқтисод қилишни яхши кўрадиганларга уни ўрганиш тавсия қилинган. Ҳатто махсус калькуляторлар ҳам ишлаб чиқилган.

    Лекин, ушбу қоидага қарши чиқувчилар ҳам кам эмас. Улардан бири Merill Lynch банкига икки йилда 3,1 миллиард АҚШ доллари миқдоридаги даромад келтирган, компания собиқ раҳбари Салли Кравчик. Кравчикнинг фикрича, маблағ йиғиш учун инсонга завқ бағишлайдиган майда харажатлардан воз кечиш нотўғри.

    «Икир-чикирлардан воз кечиб иқтисод қилиш — жуда ёмон маслаҳат. Ҳеч ким ҳеч қачон ўзини бу каби майда харажатлардан чеклаб бойиб кетмаган. Ёқимли маҳсулотлардан воз кечиб 5 доллар иқтисод қилишингиз мумкин, лекин кўп нарса йўқотасиз», — дейди Кравчик.

    У бир чашка Latte ёки бошқа маҳсулотлар инсон кайфиятини кўтариши ва иш фаолиятига ижобий таъсир кўрсатишини таъкидлади. Сарф қилинган 5 доллар кейинчалик ўзини қоплайдиган инвестиция эканлигини тушунтирган.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Салли Кравчик «Latte фактори»га қарши чиқди