Британия иқтисодиёти Brexit сабабли 74 млрд доллар йўқотди

  • 08 октябрь 2019, 23:03
  • 512
  • Дунё
  • Британия иқтисодиёти Brexit сабабли 74 млрд доллар йўқотди
    Британиянинг Европа Иттифоқини тарк этиши жараёни сабабли қироллик иқтисодиёти 2,5-3 фоизга қисқариб, 60 млрд фунт стерлинг (73,8 млрд доллар) йўқотди. Бу ҳақда Фискал тадқиқотлар институти докладида айтилган.

    Тадқиқот прогнозларига кўра, Британия ҳукуматининг Брюссел билан ҳамкорлик ҳақидаги келишувсиз Brexit’ни амалга ошириши миллий қарзнинг 50 йиллик максимумга етишига олиб келиши мумкин. Бунинг оқибатида у 2 марта кўпайиб, 100 млрд фунт стерлингга (123 млрд доллар) етиши мумкин.

    Доклад муаллифларидан бири, Citi’нинг бош иқтисодчиси Кристиан Шульцнинг таъкидлашича, Brexit сабабли Британия бизнесига инвестициялар 20 фоизга камайган. Унинг айтишича, “Европа Иттифоқида қолиш иқтисодий ўсиш учун энг яхши сценарий бўларди”.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Британия иқтисодиёти Brexit сабабли 74 млрд доллар йўқотди