11 октябрда Қирғизистонда жиноий авторитет Азиз Батукаевнинг ноқонуний озод этилиши иши бўйича жараён суд залига собиқ президент Алмазбек Атамбоев етказила олинмагани сабабли кейинга қолдирилди. Бу ҳақда Қирғизистон бош прокуратурасида Kaktus.media нашрига маълум қилинган.
Таъкидланишича, Атамбоев тергов изолятори камерасидан чиқишдан бош тортган.
Батукаевнинг озод этилиши иши бўйича Атамбоев ва унга яқин бир неча киши айбланмоқда. Суд залига қолган айбланувчилар – Индира Жолдубаева, Абдухалим Раимжонов ва Қалибек Қачкиналиев етказилган.
“Таъкидлаш жоиз, қонунга кўра, жиноий ишнинг дастлабки тингланиши айбланувчининг илтимоси билан унинг иштирокисиз ўтказилиши мумкин. Бироқ айбланувчи Алмазбек Атамбоев бундай илтимос билдирмаган”, дейилган прокуратура хабарида.
Атамбоевнинг адвокати Сергей Слесаревнинг айтишича, “Атамбоев ҳокимият унга таклиф этаётган бу ўйинда иштирок этишдан бош тортган”. “У ўзини айбдор деб ҳисобламайди”, деб айтган адвокат. Таъкидланишича, суд жараёни 14 октябрга қолдирилган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда