Фото: «Zen.yandex.ru»
Панкреонекроз Александр Македонскийнинг ўлимига сабаб бўлган бўлиши мумкин, деб ёзади «Greek Reporter» нашри Грециядаги Арасту университети тадқиқотчилари маълумотларига таяниб. Бу ҳақда «Regnum»га таяниб "Хабар" нашри маълум қилди.
Газетанинг маълум қилишича, олимлар гуруҳи афсонавий саркарданинг ўлими сабабларини 1995 йилдан ўрганишни бошлашган. Улар турли манбаларни, жумладан, қадимги тарихчиларнинг Александр Македонский касалликлари аломатлари ҳақидаги асарларини таҳлил қилишган.
Олимлар гуруҳи раҳбари Томас Герасимидиснинг фикрича, лашкарбошининг ўлимига панкреонекроз оқибатида келиб чиққан оғир сепсис сабаб бўлган бўлиши мумкин. Бу хасталик Александрда ўт-тош касаллиги, шунингдек, саркарданинг алкоголь ва ёғли таомларга ўчлиги натижасида келиб чиққан бўлиши мумкин. Аввалроқ Александр Македонскийнинг ўлимига безгак, зотилжам, Ғарбий Нил иситмаси сабаб бўлганлиги айтилганди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
Месси “даҳшатли” кўрсаткич қайд этди (видео)
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
АҚШ Украинага яна 50 млрд доллар ажратишни таклиф қилди
Икки тоифа одамлар бор: улар ҳеч нимани қўлга кирита олмайди
“Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради?
Республика тез тиббий ёрдам маркази филиали амалдори қўлга олинди
Бухорода бировнинг номига яширинча онлайн кредит олган 23 ёшли қиз ушланди