Ҳабиб Нурмагомедовнинг отаси иккинчи хотин олмоқчи

Ҳабиб Нурмагомедовнинг отаси иккинчи хотин олмоқчи
Фото: «Fightnews.info»
Аралаш жанг (MMA) курашчиси Ҳабиб Нурмагомедовнинг отаси Абдулманноп Нурмагомедов журналистларга берган интервьюсида иккинчи хотинга уйланиш режасини очиқлади.

«Битта хотиним бор, иккинчисини мўлжаллаб турибман. Учинчисини... билмадим», — дейилади, хусусан, катта Нурмагомедовнинг интервьюсида.
У шунинг баробарида аёлларга доим ҳурмат билан муносабатда бўлиш кераклигини қўшимча қилган.

Абдулманноп Нурмагомедов — Россияда хизмат кўрсатган мураббий. Энг муваффақиятли мутахассис сифатида Россиянинг Гиннесслар китобига киритилган: фаолияти давомида турли яккакурашлар бўйича 18 нафар жаҳон чемпионини тайёрлаган.
Россия қонунчилиги фуқароларга бир пайтнинг ўзида фақат бир инсон билан никоҳда бўлишларига рухсат беради...

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар