09:23 / 12.12.2019
13 677

Дунёнинг энг кўркам эркаклари

Дунёнинг энг кўркам эркаклари
Ўтган галги мақолаларимиз орқали дунё тан олган жаҳоннинг гўзал аёллари ҳақида кўплаб маълумотлар келтириб ўтганмиз. Бу сонимизда эса биз бутун дунёнинг бир нечта энг келишган ва хушбичим эркаклари ҳақида сизга қизиқ бўлган бир қанча маълумотларни бериб ўтмоқчимиз.
Қуйида эътиборингизга энг юқори ўринларни забт этган эркакларни ҳавола этамиз:

1. Том Круз - у 56 ёшда ва ҳали ҳам энг истарали одамлардан бири. Ушбу актёр асли америкалик бўлиб, 1962 йил 3 июлда туғилган. Унинг жозибали кўриниши ва жасур шахсияти учун дунёдаги аёлларнинг кўпчилиги ақлдан озишади. Умумий бойлиги 570 миллион доллар.


2. Крис Эванс - ушбу актёрнинг мафтункор кўринишини эътиборсиз қолдириб бўлмайди. У ҳам америкалик актёр бўлиб, 1981 йил 13 июнь туғилган. Ҳозирда 37 ёшида. Умумий бийлиги 50 миллион доллар.


3. В (Ким Таэ-Ҳюнг) - бугунги кунда К-поп мусиқа йўналиши кундан кунга оммалашиб бормоқда. Жанубий Кореянинг БТС гуруҳи болалар гуруҳи ҳақида эшитган бўлсангиз, Таэ-Ҳюнг айни шу гуруҳ аъзоси ҳисобланади. В унинг ижодий тахаллуси ҳисобланади. Ушбу санъаткор нафақат қўшиқлар ёзади, балки актёрлик соҳасида ҳам анчагина иқтидорли ҳисобланади. 1995 йил 30 декабрда туғилган бўлиб, бугунги кундаги умумий бойлиги 8,3 миллион доллар.


4. Омар Боркан Ал Гала - Саудия Арабистонидан бўлган ушбу шахс 1989 йил 23 сентябрда туғилган актёр, шоир ҳамда интернет юлдузи ҳисобланади. Умумий бойлигининг миқдори 10 миллион доллар.


5. Годфрей Гао - Тайванлик ушбу кўркам инсон 1984 йил 22 сентябрда туғилган.


6. Хритик Рошан - ўзининг ташқи кўринишининг жозибали эканлиги билан бирга, у жуда яхши раққос ҳамдир. Ушбу Ҳиндистон кино юлдузи 1974 йил 10 январда туғилган. У ҳинд продюсери Ракеш Рошаннинг ўғли. У Болливуднинг энг бой актёрларидан бири ҳисобланади ва умумий бойлиги 100 миллион доллардан зиёд.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дунёнинг энг кўркам эркаклари