Том Круз хафа бўлган деб ўйлаган қизни овутишга уринди ва TikTok’да вирусга айланди (видео)

1 дақиқа ўқиш166
Том Круз хафа бўлган деб ўйлаган қизни овутишга уринди ва TikTok’да вирусга айланди (видео)

Том Круз иш жойида хафа бўлиб ўтирибди, деб ўйлаган қизнинг олдига бориб, унинг аҳволини сўради. Аслида эса қиз шунчаки телефонига берилиб ўтирган эди. Актёрнинг самимий ҳаракати акс этган видео ижтимоий тармоқларда тез тарқалди.

Видеода актёрнинг ёнидан ўтиб кетаётганида бир қизнинг зинада энгашиб, телефонига қараб ўтирганини кўриш мумкин. Том Круз унинг аҳволидан хавотирланиб, ортига қайтди ва ёрдам керак ёки керак эмаслигини сўради. Қиз эса қаршисида Голливуд юлдузини кўриб, ҳайратда қолди. Улар муштларини енгилгина теккизиб кўришишди, шундан сўнг актёр йўлида давом этди.

Кейинчалик Клементина исмли қиз ушбу видеони TikTok’да эълон қилди. У актёрнинг кутилмаган эътиборидан шу қадар ҳаяжонланганини, дастлаб нима дейишни ҳам билмай қолганини айтди. Том Круз кейинроқ яна қайтиб келганида, у актёр билан суратга тушишга ҳам улгурган.

Том Крузнинг бу ҳаракати кўплаб фойдаланувчиларга ёқди. Айримлар актёрнинг бегона инсоннинг аҳволига бефарқ бўлмаганини эътироф этган бўлса, бошқалар воқеанинг кутилмаган тарзда якунланганини ҳазил билан изоҳлади.

Актёрнинг меҳнат жараёнидаги яна бир ташаббуси ҳам эътиборга молик. Унинг айтишича, янги «Digger» фильми учун грим қилиш жараёни дастлаб олти соат давом этган. Том Круз жамоа билан биргаликда иш жараёнини такомиллаштириб, бу вақтни бир соатдан камроқ муддатга қисқартиришга эришган

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?