Трамп ушбу ҳафтада АҚШ тарихида импичмент эълон қилинган учинчи президент бўлиши мумкин

  • 17 декабрь 2019, 16:29
  • 666
  • Дунё
  • Трамп ушбу ҳафтада АҚШ тарихида импичмент эълон қилинган учинчи президент бўлиши мумкин
    Республикачи Дональд Трамп ушбу ҳафтада катта эҳтимол билан АҚШ тарихидаги импичмент эълон қилинган учинчи президент бўлиши мумкин, қачонки демократлар томонидан бошқарилаётган палата, Трампни унинг сиёсий рақибларидан бири бўлган Джо Байденга нисбатан Украинани унга қарши тергов олиб боришга мажбур қилганликда айбдор деб овоз беришса.

    Трампга иккита айблов хавф солмоқда - Украинада бўлаётган воқеалардан фойдаланиб, ўз ваколатларини суистеъмол қилиш ва Конгресснинг ушбу ишга алоқадор текширувларига тўсқинлик қилиш.

    Президент ҳар қандай қонун бузилиши ҳолатларини инкор этаяпти.
    "Импичмент - бу ёлғон", - деди Трамп. "Ҳеч қандай ёмон иш бўлгани йўқ. Импичмент кучини бундай сафсаталарга ишлатиш - бу давлат учун шармандалик".

    Палатадаги сайлов, ушбу ҳафтада бўлиши кутилмоқда. Катта эҳтимол билан демократлар сайловда ғалаба қозонишади, импичментда ғалаба қозониш учун кўпроқ овоз тўплаш етарли, демократлар эса республикачилардан 36 тага кўп.

    Бироқ президентни четлатиш учун Сенатнинг 3 дан 2 қисми овоз бериши керак, у ерда республикачиларда 53 та овоз бор 100 тадан.

    Аввалроқ вакиллар Палатаси Эндрю Джонсон ва Билл Клинтонга импичмент эълон қилишган эди, лекин Сенат уларни оқлаган эди. Ричард Никсон импичмент жараёни бошланганидан сўнг ўз хохиши билан истеъфога чиққан эди. Шундай экан АҚШ тарихида ҳали бирорта президент, импичмент жараёни вақтида ишдан четлатилмаган.

    » » Трамп ушбу ҳафтада АҚШ тарихида импичмент эълон қилинган учинчи президент бўлиши мумкин