11:30 / 19.12.2019
2 494

Анталияда банкни ўмармоқчи бўлган ўзбекистонлик консуллик ёрдамидан воз кечди

Анталияда банкни ўмармоқчи бўлган ўзбекистонлик консуллик ёрдамидан воз кечди
Фото: Haberler
Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси ўзбекистонлик фуқаро 17 декабрь куни Анталия шаҳридаги банклардан бирининг филиалига ҳужум қилгани ва икки нафар техник ходимни гаровга олгани тўғрисида қатор ОАВда тарқалган ахборотни тасдиқлади. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Таъкидланишича, ҳужумни уюштирган Ж.О. ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига таслим бўлган.

Ҳозирда Ж.О.га нисбатан жиноят иши қўзғатилган, 18 декабрь куни Анталия Жиноят ишлари бўйича судида суд жараёни бошланган. Адвокатларнинг айбланувчи билан учрашишига рухсат берилган бўлса-да, у консуллик ёрдамини олишдан воз кечган.

«Элчихона консуллик бўлими вазиятни назоратга олган ва Туркиянинг тегишли органлари билан доимий мулоқотда бўлиб турибди», — дейилади хабарда.

Консуллик ҳуқуқий департаменти Туркия, Болгария, Ироқ, Руминия ва ЖАР ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига зарур вазиятларда мамлакатнинг Анқара шаҳридаги элчихонасига (тел.: +90 312-441-17-46, +90 312-441-38-71/72) ёки Истанбул шаҳридаги Бош консулхонасига (тел.: +90 212-323-20-37, +90 212-229-00-75) мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Анталияда банкни ўмармоқчи бўлган ўзбекистонлик консуллик ёрдамидан воз кечди