date
views 4 685

Оддий оиладан чиқиб шаҳзода қалбини забт этган Кейт Миддлтон 38 ёшда (фото)

Оддий оиладан чиқиб шаҳзода қалбини забт этган Кейт Миддлтон 38 ёшда (фото)
Фото: Google Images

Бугун, 9 январда Кембриж герцогиняси, шаҳзода Уилям рафиқаси Кейт Миддлтон 38 ёшга тўлди. Кейт 1982 йил Англиянинг Беркшир графлигида дунёга келган. Камтарлиги, ўзини тутишидан тортиб кийинишигача эътирофга сазовор оддий қиз қандай қилиб қироллик оиласига келиб қолган? Қуйида ушбу саволларга жавоб берамиз.

Фото: Google Images

Оддий, лекин маънан бой оила фарзанди
Кейт оддий оиланинг фарзанди бўлишига қарамай ота-онаси фарзанд тарбияси, таълими учун пулни аямаган. Бўлажак малика энг яхши коллеж ва университетда таълим олган, саёҳат қилган. Малборо коллежидаги ўқувчилик йилларида аъло кўрсаткичларни қайд этган, шунингдек, ҳоккей, теннис ва енгил атлетика билан шуғулланган. Ўқишдан йиллик таътил олиб кўп саёҳат қилган, Италия билан алмашинув дастури ҳамда Чилидаги хайрия дастурларида иштирок этган. Унинг биографиясига назар ташланса, ёшлигиданоқ хайрия ишларида фаол бўлганига гувоҳ бўлиш мумкин.

Фото: Google Images


Фото: Google Images

Қироллик оиласининг аъзоси бўлишга «ташриф қоғози» бўлган талабалик
2001 йилда Кейт Сент-Эндрюсс университети талабаси бўлган ва айнан ўша университетда бўлажак турмуш ўртоғи билан танишган. Бакалавр дипломини санъат тарихи бўйича қўлга киритган. Аввалига ушбу фанга Уилям ва Кейт биргаликда қатнашган, кейинчалик эса шаҳзода йўналишини географияга ўзгартирган. Уилям 1-курсдан кейин ўқишни ташламоқчи бўлган, лекин Кейт уни бу фикридан қайтаришга кўндирган.

Фото: Google Images


Фото: Google Images

Сураткашларнинг объекти айланган Кейт
Ўқишни тамомлаб Party Pieces фирмасида маркетолог сифатида фаолият бошлаган, кейинчалик Jigsaw фирмасида ишлаган. Кейт профессионал фотограф бўлишни истаган, машҳур инглиз фотографларидан дарс олишни ҳам режалаштирган. У олган суратлари билан ҳатто бир қанча фунт стерлинг тўплагани ҳам сир эмас.

Фото: Google Images


Фото: Google Images

Хайрия тадбирида шаҳзода қалбини забт этган кулранг кўзли брюнет
Талабалик йилларида Уилям юрагини забт этиш учун қизлар ўртасида рақобат бўлган. Уилям инглиз адабиёти факультетидаги қизлар билан ишқий муносабатда бўлган, лекин хайрия фонди томонидан ташкил этилган тадбирда кулранг кўзли брюнетни кўриб, эски муносабатларга нуқта қўйган. Шундан кейин икки ёш доим бирга бўлган, таътилларни ҳам бирга ўтказган. Бу вақтда инглиз матбуоти шокка тушган. Ахир мавжуд қарашлар бўйича тахт вориси аристократ оиласидан бўлган, қирол оиласи маъқуллаган инсон эмас, оддий оиланинг фарзанди билан жиддий муносабатда бўлиши мумкин эмасди. Бу вақтда қиролича Елизаветта нималарни ҳис қилгани фақат ўзига аён. Журнал ва газеталардаги янгиликлар ҳаммани ҳайрон қолдирган, оммавий ахборот воситалари уни «Золушка» эртаги қаҳрамонига қиёслаган. Ҳаммани бир савол қийнарди: шаҳзодани ошиқ қиладиган бошқа қизларда йўқ қандай хусусият бор бу қизда? Жавобни эса ҳар ким ўзича талқин қилган.

Фото: Google Images

Мода оламида трендга айланган ёрқин ретро шляпалар
Кейтнинг қироллик оиласи билан бирга расмий учрашувлардаги иштироки янада кўп саволлар келтириб чиқарган. Малика қандай кийиниши, ўзини тутиши кераклиги ўргатиладиган ҳеч қандай курсларда таълим олмаган қизнинг манерасидан ҳеч қандай айб топа олишмаган. Аксинча уни ҳамма яхши кўра бошлади ва унга нисбатан мода иконаси, «Инглиз атиргули» деб таъриф берилди. Айниқса, кийиниш услубидаги ўзига хослик барчани эътиборини торта бошлаган. Унинг кийимларига асосий урғуни ретро услубидаги ёки замонавий ёрқин шляпалари берарди. Кейт асосан John Boyd, Lock&Co, Philip Treacy ҳамда Jane Taylor брендларини танлайди. Унинг муайян тадбирдан фотолари тарқаши билан либос ва устки кийимлар нафақат Англия, балки бутун дунёда урфга кира бошлаган, соч турмакларидан гўзаллик салонлари ва бюти-блогер илҳомланган. Лондонда энг юксак дид билан кийинадиганлар ҳақида сўров ўтказилганда у биринчи ўринни эгаллаган.

Фото: Google Images


Фото: Google Images


Фото: Google Images

Икки шаҳзода ва маликанинг онаси
Икки ёш 2011 йил 29 йилда Лондонда турмуш қурди. У Британия қироллик оиласидаги энг ёши катта бўлиб турмушга чиққан келин бўлди, яъни ўша вақтда унинг ёши 29 да бўлган. Ҳозир Кейт ва Уилямнинг 3 нафар фарзанди бор. 2013 йилнинг 22 июнида инглиз тахти ворисининг янги вориси — Георг, 2015 йилда малика Шарлотта, 2018 йил 23 апрелда эса шаҳзода Луи дунёга келган.

Фото: Google Images


Фото: Google Images


Фото: Google Images


Фото: Google Images


Фото: Google Images

Ижтимоий тармоқда малика Жасминга қиёсланган
Аввалига уни малика сифатида қабул қила олмаган оммавий ахборот воситалари кейинчалик ўзини самимий тутиши, инсонлар дини, қарашлари ва анъаналарига ҳурматини кўриб тан бера бошлади. Хусусан, қуйидаги фотода Уилям ва Кейт Покистондаги ташрифи доирасида «Бадшаҳи» масжидига ташрифи акс этган. Малика масжидга оёқ кийимларини ечиб кирган. Ушбу сурат ижтимоий тармоққа жойланиши билан кўплаб ижобий муносабат ва изоҳлар билдирилган, ҳатто уни «Аладдин» мультфильмидаги малика Жасминга ҳам ўхшатишган.

Фото: Google Images


Фото: Google Images
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Оддий оиладан чиқиб шаҳзода қалбини забт этган Кейт Миддлтон 38 ёшда (фото)