17:50 / 14.01.2020
3 541

Жастин Трюдо Эронда уриб туширилган самолёт бўйича АҚШни айблаб чиқди

Жастин Трюдо Эронда уриб туширилган самолёт бўйича АҚШни айблаб чиқди
Фото:«112 International»
Канада бош вазири Жастин Трюдога кўра, АҚШ томонидан ҳарбий ҳаракатлар кучаймаганда Эрон Украина самолётини уриб туширмаган бўларди. Бу ҳақда «The Guardian»да эълон қилинган хабарда сўз боради.

Трюдо самолётда бўлган 57 нафар канадаликлар оиласига таъзия билдирар экан шундай деди: «Менимча, агар минтақада зиддият бўлмаганида эди, ҳозир бу канадаликлар ўз оилалари билан уйда ўтиришган бўлар эди».

Унинг қўшимча қилишича, халқаро ҳамжамият «ядровий қуролга эга бўлмаган Эрон»га бунга эҳтиёжни юзага келтириб қўйилганини таъкидлади. Трюдо Оттава Теҳрондан канадалик қурбон бўлган фуқароларнинг оилаларига моддий компенсация тўлашни талаб қилиши мумкинлигини айтган.

Маълумотларга кўра, Эрон АҚШ ҳукумати ва ҳарбийларини Сулаймонийни ўлдиришда айблаб Гаагадаги Халқаро жиноий судда жавобгарликка тортмоқчи. Канада ҳукумати раҳбари шунингдек, Руҳонийдан Канада терговда қатнашишга рухсат беришини талаб қилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 8 январь куни Теҳрон яқинида Украинага тегишли самолёт ҳалокатга учради. Унинг бортида 176 киши бўлган. Мазкур воқеа эронлик генерал Қосим Сулаймонийнинг ўлимидан сўнг, АҚШ-Эрон муносабатлари инқирозга учраган вақтда содир бўлди.

Эрон томони ҳодиса учун жавобгарликни ўз зиммасига олди. Жумладан, ташқи ишлар вазири Жавод зариф уни «инқироз вақтидаги инсон хатоси» дея атаган.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Жастин Трюдо Эронда уриб туширилган самолёт бўйича АҚШни айблаб чиқди