14:19 / 18.01.2020
5 062

30 йил қамоқда ўтирган маҳбус қатл этилишига саноқли соатлар қолганда афв этилди

30 йил қамоқда ўтирган маҳбус қатл этилишига саноқли соатлар қолганда афв этилди
Фото: CNN
АҚШнинг Жоржия штатида эвтаназия йўли билан қатл этилишга ҳукм қилинган маҳбус Жимми Флетчер Медерс ҳукм ижро этилишига бир неча соат қолганда афв этилди. Бу ҳақда UPI нашрига таяниб Kun.uz маълум қилмоқда.

Афв этиш ва шартли-муддатдан олдин озодликка чиқариш бўйича давлат кенгаши Медерсга чиқарилган ўлим жазосини умрбод қамоқ жазоси билан алмаштиришга қарор қилган.

Маҳбус 16 январда қатл этилиши керак эди. Бироқ кенгаш 15 январда ўтказган йиғилишдан кейин ҳукмни юмшатишга қарор қилган. Кенгаш маҳбус жиноятни содир этишгача судланмагани ва панжара ортида ўтказган 30 йилдан кўпроқ вақт ичида фақатгина бир марта кичик ҳуқуқбузарликни содир этганини эътиборга олган.

Медерс 1989 йилда маст ҳолда дўкон сотувчисини ўлдиргани учун ўлим жазосига ҳукм қилинган бўлган.
Таъкидланишича, АҚШда 1976 йилда ўлим жазоси тиклангандан кейин Жоржияда 74 эркак ва бир аёл қатл этилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » 30 йил қамоқда ўтирган маҳбус қатл этилишига саноқли соатлар қолганда афв этилди