
Туркияда икки соат ичида инсон 2019-нCоВ коронавирусини юқтирган ёки юқтирмаганлигини аниқлаш учун тестлар ишлаб чиқилган. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазири Фахриддин Кожа маълум қилди.
"Олимларимиз коронавирус ташхиси учун энг тезкор тестни яратишга муваффақ бўлишди. Натижа олиш тезлиги одатдаги синовларга қараганда 90-120 дақиқагача камайди”, - дея хабар беради Haberturk телеканали вазирнинг сўзларини келтириб.
Кожининг сўзларига кўра, янги тезкор синов аллақачон мамлакатдаги тиббий муассасаларда қўлланила бошланган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар