Литвада жума намози вақтида масжид яқинида чўчқа боши намойиш қилинди (видео)

1 дақиқа ўқиш257
Литвада жума намози вақтида масжид яқинида чўчқа боши намойиш қилинди (видео)

Литванинг Каунас шаҳрида жума намози вақтида масжид яқинида юзга яқин мотоциклчи тўпланди. Улар намоз вақтида баланд овозда мусиқа қўйиб, мотоцикл двигателларини газлаган ва турли шовқинлар чиқарган. Воқеа вақтида масжид яқинида чўчқа боши ҳам намойиш қилингани хабар қилинди. Бу ҳақда Lrytas хабар берди.

Ҳодиса 11 сентябрь куни Каунас масжиди яқинида содир бўлган. Маҳаллий мусулмонлар жамоаси вакилларининг билдиришича, ибодат қилаётганлар суратга ва видеога ҳам олинган. Воқеа мусулмонлар жамоасининг норозилигига сабаб бўлган.

Полиция маълумотларига кўра, мотоциклчилар ва мусулмонлар ўртасида жиддий тўқнашув қайд этилмаган. Шу билан бирга, ҳуқуқ-тартибот идоралари йиғилиш ўтказиш қоидалари бузилган бўлиши мумкинлиги юзасидан маъмурий иш бошлаган.

Бундан ташқари, полиция воқеа ҳолатларини Литва Жиноят кодексида кўзда тутилган одамлар гуруҳига нисбатан нафрат қўзғатиш билан боғлиқ моддалар нуқтайи назаридан ҳам ўрганган. Ўша пайтдаги маълумотларга кўра, бу йўналишда ҳали судгача бўлган жиноий тергов бошланмаган.

Литва мусулмонлари муфтийси Александрас Беганскас эса намойиш айнан мусулмонларга қарши қаратилганини таъкидлаган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?