23:37 / 21.02.2020
2 448

АҚШ ва «Толибон» февраль охирида тинчлик келишуви имзолаши кутилмоқда

АҚШ ва «Толибон» февраль охирида тинчлик келишуви имзолаши кутилмоқда
Фото: Pixabay
“Толибон” ва АҚШ делегациялари ўртасида узоқ давом этган музокаралардан кейин келишув тайёрланди ва 29 февраль Доҳада икки томондан имзоланади. Бир қатор давлатлар ва халқаро ташкилотлар делегациялари маросимда кузатувчилар сифатида иштирок этади”, деб маълум қилган “Толибон”нинг Доҳадаги расмий вакили Суҳайл Шахин твиттерда. Ушбу ахборотни АҚШ давлат котиби Майк Помпео ҳам тасдиқлаган.

Ўнлаб йиллар давом этган ихтилофдан кейин биз толиблар билан Афғонистонда зўравонликни қисқартириш ҳақидаги келишувга келдик. Бу тинчлик учун узоқ давом этган йўлдаги муҳим қадамдир, мен барча афғонларни бу имкониятдан фойдаланиб қолишга чақираман”, деб ёзган ўз навбатида Помпео твиттерда.

Маълум қилинишича, АҚШ аввалроқ толиблар билан Афғонистонда 7 кунга зўравонликни тўхтатишни муҳокама қилган. Бу вақт ичида “Толибон” портлашлар ва ракета ҳужумлари содир этмасликка ваъда берган. Ушбу жараён 22 февралга ўтар кечаси бошланиши керак.

АҚШ ва “Толибон” Доҳада 2019 йил давомида музокаралар олиб борган, бироқ тинчлик келишувининг имзоланиши Афғонистонда америкалик ҳарбийларнинг ҳалок бўлишига олиб келган теракт сабабли барбод бўлганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШ ва «Толибон» февраль охирида тинчлик келишуви имзолаши кутилмоқда