20:30 / 26.02.2020
3 044

Коронавирус туфайли Туркманистон фуқароларига хорижга чиқиш тақиқланди

Коронавирус туфайли Туркманистон фуқароларига хорижга чиқиш тақиқланди
Фото: Хроника Туркменистана
25 февраль куни Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов COVID-19 коронавирусини мамлакатга киришининг олдини олишга қаратилган йиғилиш ўтказди. «Хроники Туркменистана» хабарига кўра, унда давлат раҳбари хорижга чиқаётган фуқароларни назорат қилиш ҳақида топшириқ берган.

Йиғилишдан кейин Ашхобод аэропортида маҳаллий фуқароларни халқаро рейслардан тушириб қолдириш бошланган. Натижада, чипталарни қайтариш истагида бўлган юзлаб одамлардан иборат навбатлар юзага келган.

Айни пайтда «Turkmenhowayollary» авиакомпанияси Истанбул ва Анқарага рейсларни бекор қилган. Бироқ «Turk Hava Yolları» Истанбул – Ашхобод йўналишидаги парвозларни давом эттирмоқда ва фақат хориж фуқароларига хизмат кўрсатмоқда.

Ашхобод халқаро аэропортида хориждан келган йўловчиларни шифокорлар кутиб олмоқда ва махсус ускуналар ёрдамида ҳароратини ўлчамоқда. Бундан ташқари, дезинфекторлар, ФВВ ва тез ёрдам машиналари навбатчилиги ташкил қилинган.

Аввалроқ Туркманистон коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида қўшни Эрон билан чегарани ёпган эди.
Қайд қилиш жоизки, Туркманистон ҳукумати хабарига кўра, мамлакатда COVID-19 билан хасталанган беморлар йўқ.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Коронавирус туфайли Туркманистон фуқароларига хорижга чиқиш тақиқланди