
Фото: Тимур Батыршин
Қозоғистон коронавирус тарқалган мамлакатлардан келадиганларни депортация қилишга тайёр. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Елжан Биртанов маълум қилди.
"Ҳимояланиш мақсадида бундай мамлакатларда бўлган ёки коронавирус тарқалган хавфли давлатларда бўлган шахсларни депортация қилиш ҳуқуқига эгамиз ва буни амалга оширамиз", - деди Биртанов.
У 4 март куни Қозоғистонга БААдан келган самолётда бўлган икки нафар хитойлик ўз юртларига қайтариб юборилганини қўшиб қўйди.
Аввалроқ Қозоғистонда коронавирус сабабли 8 март санасига бағишланган байрам тадбири бекор қилинганди.
Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумот беришича, ҳозирга қадар мамлакатда коронавирусга чалиниш ҳолати қайд этилмаган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар