15:10 / 14.03.2020
2 905

Шаҳзода Чарльз атрофда коронавирус юрганига қарамай, беихтиёр одамларга қўл узатмоқда (видео)

Шаҳзода Чарльз атрофда коронавирус юрганига қарамай, беихтиёр одамларга қўл узатмоқда (видео)
Фото: Evening Standard
Бутун дунёда тиббиёт ходимлари коронавирус юқтириб олмаслик учун қўл сиқиб саломлашмаслик ва хайрлашмасликни тавсия қилмоқда.
Аммо ушбу узоқ йиллик анъанадан воз кеча олмаётган машҳур инсонлар, жумладан, сиёсат олами вакиллари кўп учрамоқда. Масалан, шаҳзода Чарльз бу борада катта муваффақиятларга эришмоқда.

Буюк Британия қироллиги вакили кўпинча кимгадир пешвоз чиққанида беихтиёр сўрашиш учун қўл узатиб, сўнгра тақиқ эсига тушиб, қўл сиқишиш фикридан қайтмоқда.

Аввал шифокорларнинг ушбу тавсияси сабаб бутун дунёда саломлашишнинг антиқа усулларидан фойдаланилаётгани ҳақида хабар ва видео берилганди.

Қўл бериб саломлашмаслик Германия канцлери Ангела Меркель Берлинда мигрантлар бирлашмалари вакиллари билан учрашувда мамлакат ички ишлар вазири Хорст Зеехофернинг ёнидан ўтаётиб, сўрашиш учун унга қўлини узатган, аммо вазир унинг қўлини сиқишдан бош тортганидан кейин, айниқса, шов-шувга сабаб бўлди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Шаҳзода Чарльз атрофда коронавирус юрганига қарамай, беихтиёр одамларга қўл узатмоқда (видео)