
Япониянинг Аити префектурасига қарашли Гамагори шаҳрида яшовчи исми-шарифи маълум қилинмаган эркак оилавий коронавирус юқтириб, ўз уйида карантинга туширилганди. Лекин уйидагиларга касални бошқаларга ҳам юқтириш нияти борлигини айтиб 4 март куни кечқурун кўчага чиққан.
Биринчи бўлиб барга кирган. У ерда 15 дақиқача одамлар билан гаплашиб ўтирган. У ердан чиқиб филиппинликлар барига кириб 40 дақиқа ўтирган. Бу ерда қўшиқ ҳам айтган ва барда ишловчи қиз билан қучоқлашиб хайрлашган. Кетиш палласида коронавирусга учраганини баралла эълон қилган.
Орадан 4 кун ўтгач, бар ходимасининг иситмаси кўтарилди. Текширувлар у коронавирус юқтирганини тасдиқлади. Ҳозирда эркак қўлга олинган. Уни қандай жазо кутаётгани ҳозирча маълум қилинмаган.
Эслатиб ўтамиз, 19 март якунига кўра, Япония бўйича 1 минг 924 киши коронавирус юқтирган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар