00:01 / 22.03.2020
6 727

48 соат навбатчиликда турган ҳамшира дўконда бўш пештахталарга дуч келгач, йиғлаб юборди (видео)

48 соат навбатчиликда турган ҳамшира дўконда бўш пештахталарга дуч келгач, йиғлаб юборди (видео)
Кадр: Facebook
Англиянинг Йорк шаҳридан бўлган ҳамшира 48 соат шифохонада ишлагани сабаб коронавирус пандемияси оқибатида дўконларнинг бўшаб қолган пештахталаридан ўзига керакли маҳсулотларни топа олмади, деб хабар беради Daily Mail'га таяниб Дарё.

51 ёшли Доун Билброу узоқ вақт давом этган навбатчиликдан сўнг, дам олиш кунлари учун озиқ-овқат харид қилиш мақсадида маҳаллий дўконларга кирган. Бироқ коронавирус сабаб товарларга бўлган талабнинг ортиб кетгани боис у ўзига керакли маҳсулотларни топа олмаган. Аёлнинг қайд этишича, мева ва сабзавотлар бўлими мутлақо бўм-бўш бўлган.

«Одамлар пештахталардан асосий маҳсулотларни олиб кетмоқда. Бундай қилишни тўхтатинг. Бўлмаса, сизларни оёққа турғизишга уринаётган мен кабилар овқатсиз қоляпти. Илтимос, тўхтанглар», — деб йиғлаб юборди ҳамшира. Билброу ўзининг видеомурожаатини Facebook’даги саҳифасига жойлаган. Ролик эълон қилингач, у дўстлари ва қариндошларидан кўплаб қўллаб-қувватлов сўзларини эшитган.

Тармоқ фойдаланувчиларидан бири Билброуга ҳамдардлик билдириб, ўз маҳсулотлари билан бўлишишга тайёрлигини айтган: «Доун, илтимос йиғлама! Мен изоляциядаман. Бир қоп картошка ва сабзим, шунингдек, тарвузим бор. Мен буларнинг барчасини уйимнинг бурчагида қолдиришим мумкин. Илтимос, йиғлама».

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » 48 соат навбатчиликда турган ҳамшира дўконда бўш пештахталарга дуч келгач, йиғлаб юборди (видео)