Коронавируснинг «овози»ни ёзиб олишди – классик мусиқага ўхшайди

1 дақиқа ўқиш4.4K
Коронавируснинг «овози»ни ёзиб олишди – классик мусиқага ўхшайди
Пандемия келтириб чиқарган коронавирус расмларини интернетда кўрган бўлсангиз керак. Америкалик биологлар эса шу SARS-CoV-2 оқсилларининг тебранишларини ёзиб олишди ва ҳосил бўлган мусиқани Soundcloud сайтида эълон қилишди.

Тадқиқот гуруҳининг раҳбари Маркус Бюлер бу ҳақда шундай дейди:
«Сиз тинглаётганингиз – кўп қатламли алгоритмик композиция бўлиб, унда оқсилнинг тебранишлари спектрини ҳам, ритмик элементларини ҳам, аминокислоталарнинг тўқилган тарона кўринишида бирикишларини ҳам акс эттиради».

Коронавируснинг овозини мана бу ҳавола орқали тинглаб кўриш мумкин – у чиндан ҳам классик мусиқага ўхшайди.

Шу ўринда эслатиб ўтамиз: инфекция тарқалишининг олдини олиш мақсадида имкон қадар уйда қолганингиз маъқул. Бунда сизга қулай бўлиши учун интернет ва телефон икки ойгача ўчмайдиган қилинди, яна бешта оммабоп телеканал очиқ режимда тарқатиляпти. «Ўзбектелеком» олтита сайтга киришни бепул қилди, мобил алоқа операторлари бир қатор сайтлар ва хизматларини текин қилишган.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?