
Москвада коронавирусга чалинганлар даволанаётган «Коммунарка» шифохонасининг ҳамшираси инфекция қандай қилиб беморнинг ўпкасини бир неча соатда йўқ қилиши ҳақида гапирди. Бу ҳақда «Комсомольская правда» хабар берди.
«Бу қандайдир тажовузкор касаллик. Аёл эрталаб чой ичди ва барча билан гаплашди. Тушда эса тамом — унинг ўпкасидан ҳеч нарса қолмади. Қуриб қолган ахлат. Қўрқинчли. Биз бунақасини ҳеч қачон кўрмаганмиз. Бу нима эканлиги тушунарсиз. Шунинг учун уйда ўтиринг! Кексаларни эҳтиёт қилинг, ҳаммадан ҳам уларга оғирроқ», — деган ҳамшира.
Ҳамширанинг сўзларига кўра, касалхона беморлар билан батамом тўлган. «Мен реанимацияда ишлайман, беморлар жуда кўп, жуда. Бунақаси аввал ҳеч қачон бўлмаган. Ўтган йилларда грипп энг чўққисига чиққанда реанимацияга ва сунъий нафас олдириш аппаратига 1-2 киши муҳтож бўларди. Ҳозир барча жойлар банд. Одамлар кўп, иш ҳам кўп. Телефонимда юрган масофамни ўлчайдиган дастур бор. Кеча қарасам, бир сменада 24 километр масофа юрибман. Бирор марта ҳам ўтирмадим», — деган ҳамшира.
Унинг сўзларига кўра, ҳамшира бир сутка ишлайди, бир суткани уйида ўтказади. Касалхонагача 35 километрни машинада босиб ўтади, ташқи дунёга ойна ортидан қарайди. У ҳеч қаерга бормайди, ҳеч ким билан гаплашмайди, ҳатто яқинлари билан ҳам — ёлғиз яшайди. Ҳамширанинг айтишича, у касаллик тарқатувчиларнинг биринчи қаторида бўлиши мумкинлигини яхши тушунади.
Касалхона ходимасининг қайд этишича, кўпчилик вазиятнинг жиддийлигини тушунмаяпти. «Менга қолса, Хитойдаги каби ҳаммани карантинга қамаган бўлар эдим», — дейди ҳамшира. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг