09:06 / 25.04.2020
2 371

АҚШ нефть инқирозининг асосий айбдори деб топилди

АҚШ нефть инқирозининг асосий айбдори деб топилди
Фото: «Коммерсантъ»
Таҳлилчилар АҚШни нефть бозорида рўй бераётган инқирознинг асосий айбдори деб атади. Бундай хулоса Citi экспертлари томонидан тайёрланган ҳисоботда келтирилган.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, аввалбошдан АҚШнинг нафсонияти ва Америка томонидан нефть қазиб олишнинг кўпайтирилиши бозорда таклифнинг ортишига ва уни қисқартириш орқали хом ашё нархини сунъий равишда ушлаб туриш заруратига олиб келди.

ОПЕК+ мамлакатлари томонидан келишув доирасида қисқартирилган нефть қазиб олиш ҳажми бир пайтнинг ўзида бозорнинг бошқа иштирокчилари томонидан тўлдирилди.

Натижада, март ойи бошларида картель ва мамлакатлар ўртасидаги битим бекор бўлганидан кейин уларнинг иштирокчилари бозорда ўз улушига эгалик қилиш вазифасига дуч келди, бу эса «нархлар уруши»га олиб келди.

«Шубҳасиз, 2010 йилларнинг бошидан бери АҚШда нефть ва газ қазиб олишнинг мисли кўрилмаган ўсиши халқаро хом ашё бозоридаги энг ҳалокатли омил бўлди», — дейилади тадқиқотда.

Шу билан бирга, март ойида ОПЕК+ битими бекор қилинганидан сўнг Американинг нефть ишлаб чиқарувчилари энг кўп зарар кўрган томонлардан бири бўлди. Нефть нархи икки бараварга пасайиб, норентабель бўлган АҚШ компаниялари ишлаб чиқаришни тўхтатишга мажбур қилди.

Апрель ойида ишлаб чиқаришни қисқартириш бўйича янги келишувга қарамай, нефть нархи манфий кўрсаткич томон кетди. 20 апрель куни нефть бозорида WTI маркасидаги нефтнинг яқин орадаги фьючерсининг қиймати -315,87 фоизга тушиб кетди, яъни баррель учун минус 39,44 АҚШ долларига баҳоланди.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, вақт ўтиши билан хом ашё нархи ошади, аммо мисли кўрилмаган инқироз янги шароитларда ва бошқа қоидалар билан ишловчи бозор шароитларини вужудга келтиради.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШ нефть инқирозининг асосий айбдори деб топилди