18:39 / 25.04.2020
2 658

Британиялик 99 ёшли қария боғида сайр қилиб коронавирусга қарши курашга 30 млн фунт тўплади

Британиялик 99 ёшли қария боғида сайр қилиб коронавирусга қарши курашга 30 млн фунт тўплади
Фото: Legion-media
30 апрель куни 100 ёшни қаршилайдиган Буюк Британия фуқароси Том Мур коронавирусга қарши курашга 30 миллион фунт стерлинг тўплашга муваффақ бўлди. Бунинг учун у туғилган кунида ўзининг 25 метрли боғини 100 маротаба айланишга ваъда берган, деб хабар қилади Deutsche Welle.

Мур карантин бошлангунига қадар тос ва сон суяги бўғимларини операция қилдирган. Шифокорлар унга кўпроқ сайр қилишни маслаҳат берган. Британиялик буни фойда келтириш йўли орқали бажаришга қарор қилган.

9 апрель куни у боғи бўйлаб уч километр масофани босиб ўтишга ва бунинг учун одамларни хайрия қилишга чақирувчи челленжни бошлаб берган. Мур йиғилган пулларни COVID-19 коронавирус инфекциясига қарши курашувчи ташкилотларга топширишини маълум қилган.

Фахрийнинг сўзларига кўра, у минг фунт стерлинг тўплаш ниятида бўлган. Ушбу маблағ тезда йиғилган, шунда Мур ўз олдига 10 минг фунтлик маррани қўйган. Бироқ бу маблағ ҳам тезда йиғила қолган.

Фото: Legion-media
Британиялик ҳақида бутун мамлакат хабар топган. У ҳар куни оқкўнгил фуқаролардан юзлаб мактублар олмоқда. Мурнинг айтишича, ҳозирга қадар унга 70 мингдан ортиқ мактуб юборилган.

«У ажойиб иш қилмоқда. У 99 ёшли фахрий, яъни доим олдинда бўлган. Ҳозир ҳам у олдинда бўлиб, барчамизни ўзининг қатъияти билан илҳомлантирмоқда», — деган шаҳзода Уильям ва Кейт Миддлтон.

Таъкидланишича, 16 апрель куни Мур ўз марафонини якунлаши арафасида унинг боғида Йоркшир полкининг ҳарбий хизматчиларидан иборат фахрий қоровул саф тортган. Қачонлардир қария ушбу полкда хизмат қилган.

Фото: Legion-media
Сўнгги маълумотларга кўра, фахрийга Pride of Britain («Британия ғурури») мукофотини топшириш режалаштирилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Британиялик 99 ёшли қария боғида сайр қилиб коронавирусга қарши курашга 30 млн фунт тўплади