06:50 / 02.05.2020
2 995

Америкалик мутахассислар коронавирус 2022 йилдан кейин яна пайдо бўлишини прогноз қилди

Америкалик мутахассислар коронавирус 2022 йилдан кейин яна пайдо бўлишини прогноз қилди
Фото: Getty Images
Дунё бўйлаб коронавирус пандемияси бир неча йил давом этиши мумкин. Бу ҳақда Миннесота университети қошидаги Юқумли касалликлар бўйича тадқиқотлар ва сиёсат марказининг ҳисоботида айтилган, деб хабар бермоқда Bloomberg.

Мутахассисларнинг айтишича, бутун дунё аҳолисининг учдан икки қисми вирус билан касалланган ва пандемия унга қарши иммунитет пайдо бўлмагунча давом этади. Ҳисоботда қайд этилишича, COVID-19’ни бошқариш жуда қийин, чунки баъзи одамларда у аломатларсиз кечади, лекин шу билан бирга вирус ташувчилар уни бошқаларга юқтиришда давом этиши мумкин.

Экспертларнинг фикрича, турли давлатлар томонидан жорий этилган инфекцияга қарши курашиш чораларига қарамай, коронавирус тўлқинли тарқалишда давом этиб, 2022 йилдан кейин ҳам пайдо бўлиши мумкин.

Шунингдек, таъкидланишича, ҳукумат томонидан эълон қилинадиган хабарларда пандемия ҳали бери тугамаслиги, одамлар кейинги икки йил давомида ҳам даврий равишда касалликнинг авж олишига тайёр бўлишлари кераклиги ҳақида ҳам айтилиши керак.

COVID-19 пандемияси икки йил давом этиши мумкинлиги ҳақида аввалроқ Роберт Кох институти раҳбари Лотар Вилер ҳам огоҳлантирганди. У ҳам аҳолининг 60-70 фоизи коронавирусга чалиниб, иммунитетга эга бўлганидан кейингина пандемия тугайди деб ҳисоблаган.

Бироқ мутахассислар COVID-19’дан тузалганларда касалликка қарши иммунитет пайдо бўлиши борасида ҳали ҳам ягона хулосага келмаган. «Соғайиш ва қайта касалланишга келсак, бизда, менимча, бу саволга жавоб йўқ. Бу ҳали номаълум», — деган ЖССТнинг фавқулодда вазиятлар бўйича ижрочи директори Майкл Райан.

Аввалроқ хитойлик олимлар коронавирус мавсумий касалликка айланишини маълум қилганди. Уларнинг фикрича, бу инсоният билан узоқ вақтдан бери яшаб келаётган касалликлар каби мавсумий эпидемияга айланиши мумкин.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Америкалик мутахассислар коронавирус 2022 йилдан кейин яна пайдо бўлишини прогноз қилди