09:18 / 22.05.2020
3 906

Коронавируснинг янги асорати қайд қилинди

Коронавируснинг янги асорати қайд қилинди
Фото: EPA
Италиялик шифокорлар коронавируснинг янги асорати ҳақида маълум қилишди. Коронавирусдан соғайиб кетган беморнинг организмида бу асорат илк бор аниқланди. Бу ҳақда Journal of Clinical Endocrinology & Metabolism нашри ёзган. Шифокорларнинг таъкидлашича, коронавирус қалқонсимон безнинг яллиғланишига олиб келиши мумкин.

Мақолада шифокорлар коронавирусдан соғайган 18 ёшли қизда ним ўткир тиреоидит ёки яна қалқонсимон без яллиғланиши деб аталувчи асоратни аниқлашганинини маълум қилишган. Қиз вирусни отасидан юқтириб олган. Унда касалликнинг ўрта оғирликдаги аломатлари – тумов ва йўтал кузатилган. Қиз бир неча кундан кейин соғайиб кетган.

Бироқ қисқа вақтдан кейин қиз ўзини ёмон ҳис қилаётганини маълум қилган. Унда бошқа аломатлар – ҳарорат кўтарилиши, бўйиндаги оғриқлар пайдо бўлган. Шифокор кўриги вақтида қизда юрак тез уриши ҳамда қалқонсимон без оғриши ва катталашгани қайд қилинган.

Шифокорлар коронавирус ўзини шундай тарзда ҳам намоён қилиши мумкинлигини билишлари лозим”, деб айтган профессор Франческо Латрофа.

Олимларнинг таъкидлашича, қиз аввал қалқонсимон без билан муаммоларга эга бўлмаган. Шу сабабли уларнинг айтишича, коронавируснинг ўпкадан қалқонсимон безига кириши хавфи мавжуд.

Мутахассисларнинг шу ўринда таъкидлашича, 2002-2003 йилларда авж олган SARS коронавируси вақтида ундан вафот этган баъзи беморлар жасади ёрилганда уларда қалқонсимон без яллиғланиши аниқланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Коронавируснинг янги асорати қайд қилинди