Коронавирус: Канада Ўзбекистонга 250 минг доллар ажратилишини маълум қилди

1 дақиқа ўқиш2.1K
Коронавирус: Канада Ўзбекистонга 250 минг доллар ажратилишини маълум қилди
Канада ТИВ раҳбари Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига қарши кураш учун 250 минг Канада доллари ажратилишини маълум қилди.

2020 йил 4 июнь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ва Канада ташқи ишлар вазири Франсуа-Филипп Шампан ўртасида телефон орқали суҳбат бўлиб ўтди.

ТИВ хабарига кўра, Ўзбекистон-Канада муносабатларининг ҳолати ва фаоллаштириш истиқболлари, халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик кўриб чиқилди.

Ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари томонидан савдо-иқтисодий ва инвестицион ҳамкорликни ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Канада бизнесининг Ўзбекистон бозорига фаол кириши ва қайта тикланадиган энергия, саноат ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида юқори технологияли инвестиция лойиҳаларини амалга оширишдан манфаатдорлик изҳор этилди.

Икки мамлакат ўртасидаги алоқаларнинг ажралмас таркибий қисми халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик экани таъкидланди. Томонлар БМТ ва унинг ихтисослашган институтлари доирасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олдилар.

Франсуа-Филипп Шампан Ўзбекистоннинг Марказий Осиёдаги роли ва ўрнини қайд этар экан, мамлакатимизнинг халқаро майдондаги ташаббусларини амалга оширишда ҳар томонлама қўллаб қувватлашга тайёрлигини билдирди.

Шунингдек, вазирлар Афғонистон масалалари юзасидан фикр алмашдилар. Томонлар Афғонистондаги вазиятни тинч йўналишга тезроқ ўтиши, мамлакатни Марказий Осиёдаги савдо-иқтисодий ва инфратузилма жараёнларига жалб қилиш зарурлигини таъкидладилар.

Суҳбат чоғида коронавирус тарқалиши билан боғлиқ дунёдаги мавжуд вазият кўриб чиқилди. Пандемиянинг салбий таъсирини камайтириш учун биргаликда ҳаракат қилиш муҳимлиги қайд этилди. Шу ўринда Канада ТИВ раҳбари Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига қарши кураш учун 250 минг Канада доллари ажратилишини маълум қилди.

Музокараларда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди, дея якунланган хабар.

Манба: Kun.uz
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?