Хитойда коронавирусга чалинганлар сони бир суткада 3 кишига, Жанубий Кореяда эса 51 кишига ошди

1 дақиқа ўқиш2.4K
Хитойда коронавирусга чалинганлар сони бир суткада 3 кишига, Жанубий Кореяда эса 51 кишига ошди
Хитойда сўнгги суткада коронавирус билан касалланиш бўйича 3 та ва касаллик белгисиз ўтаётган 2 та ҳолат қайд этилди. Беморларнинг 2 нафари соғайди, вафот этиш ҳолатлари қайд этилмади, деб хабар бермоқда «РИА Новости» Хитой Соғлиқни сақлаш миллий комиссиясига таяниб.

Янги касалланиш ҳолатларининг барчаси четдан юқтирилган бўлиб, Гуандун провинциясида қайд этилган.

Мамлакатда умумий ҳисобда 83 030 киши коронавирусга чалинган. Беморларнинг 78 329 нафари соғайган, 4 634 нафари вафот этган. Касалхоналарда 67 нафар бемор қолмоқда.

Шунингдек, сутка давомида 2 киши инфекцияни белгисиз ташувчи сифатида қайд этилган. Шундай кишиларнинг яна 257 нафари шифокорлар назоратида бўлиб турибди.

Жанубий Кореяда эса сутка давомида 51 киши коронавирусга чалингани қайд этилиб, касалланганларнинг умумий сони 11 719 нафарга етди, деб хабар бермоқда «РИА Новости» мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Касалликлар назорати ва профилактикаси маркази (KCDC) маълумотларига таяниб.

Май ойидан буён касалликнинг янги ўчоқлари беморлар сонининг ошишига олиб келмоқда. 28 майда кунлик касалланишлар сони 79 кишига етганди, сўнгги ҳафтада эса бу кўрсаткич 30-50 киши атрофида бўлиб турибди.

Сеулнинг одам гавжум бўлган Итхэвон ҳудудидаги клуб ва барларда касаллик юқтирганлар сони камида 272 нафарга етди. Коронавирусга чалинишнинг олдини олиш бўйича чораларга етарлича амал қилмаган Пучон шаҳридаги Coupang компанияси омборхонасида эса камида 124 киши вирусни юқтириб олган. Яна 76 киши кичик диний йиғилиш ўтказиш пайтида вирус юқтирган.

Сўнгги суткада 25 киши коронавирусдан соғайиб чиқиб, тузалганларнинг умумий сони 10 531 нафарга етди. Касалликдан вафот этганлар сони ўзгармаган — 273 кишини ташкил қилмоқда.

Жанубий Кореяда коронавирусни аниқлаш бўйича миллиондан ортиқ тест ўтказилган.

Манба: Daryo.uz
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?