15:33 / 11.06.2020
4 371

Қонундаги ўғри коронавирусдан вафот этди

Қонундаги ўғри коронавирусдан вафот этди
Фото: Ижтимоий тармоқлар
Қонундаги ўғри Сачино Гегечкори (криминал доираларда Сачино) Санкт-Петербург касалхоналаридан бирида коронавирусдан вафот этди, деб ёзмоқда «Прайм Крайм». Сачино жиноят оламининг энг йирик вакиллари орасида COVID-19 қурбонига айланган биринчи одам бўлди.

Сачино асосан Петербургда қўним топган бўлса-да, қўли Шимолий Кавказга ҳам етган. Ўзи каби қонундаги ўғрилар — Тахи ва Петровичларнинг чўқинтирган отаси эди у. Россия шимолий ҳудудларида биронта «тож кийдириш маросими» Сачинонинг иштирокисиз ўтмаган.

Нашр ёзишича, 70 ёшли Сачино бу йил оламдан ўтган қонундаги ўғриларнинг олтинчиси эди.

Жиноят оламининг МДҲ ҳудудларидаги икки йирик вакили — Ислом Эдильгиреев (Катта Ислом) ва Владимир Дрибний (Полтава) 15 май куни — бир кунда вафот этганди. Эдильгиреев қон босими ошиб кетишидан, Дрибний саратон хасталиги оқибатида ҳаётдан кўз юмган. Катта Ислом — чечен, Полтава — украин эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қонундаги ўғри коронавирусдан вафот этди