date
views 2 311

Тожикистонда 100 киши иштирокида тўйларни ўтказишга рухсат берилди

Тожикистонда 100 киши иштирокида тўйларни ўтказишга рухсат берилди
Фото: Asia-Plus
Тожикистонда коронавирусга қарши кураш штабининг қарори билан мамлакатда 20 июндан бошлаб тўйларни ўтказишга рухсат берилди. Бу ҳақда Asia-Plus хабар берди.

Маълум қилинишича, тўй маросимларини ресторанларда, кафеларда ёки уйда 100 киши иштирокида ва санитария-гигиена қоидаларига риоя қилган ҳолга ўтказишга рухсат берилади.
Коронавирус пандемияси сабабли Тожикистонда тўйларни ўтказиш 30 мартдан бошлаб тақиқланганди, бироқ никоҳ тузишга тақиқ қўйилмаган.

Сўнгги маълумотларга кўра, Тожикистонда коронавирус билан касалланганлар сони 5160 кишига етди. Мамлакатда ҳозирга қадар 50 киши COVID-19 қурбонига айланган, 3624 бемор даволанишга муваффақ бўлган.

Маълумот учун, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида 23 мартдан бошлаб тўй-маросимларнинг ўтказилиши бекор қилинган эди. Республика махсус комиссиясининг 30 майдаги қарори билан 1 июндан бошлаб «яшил» ҳудудларга оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни фақат уйларда ўтказишга рухсат берилди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Тожикистонда 100 киши иштирокида тўйларни ўтказишга рухсат берилди