18:12 / 27.06.2020
4 481

Ҳиндистонда ҳомиладор бўлолмаётган аёл эркак деб тан олинди

Ҳиндистонда ҳомиладор бўлолмаётган аёл эркак деб тан олинди
Ҳиндистонлик 30 ёшли аёл ҳомиладор бўлолмаётгани туфайли эркак, деб тан олинди. Бундан ташқари, унда тухумдон саратони аниқланган. Бу ҳақда Sputnik хабар бермоқда.

Хабарга кўра, Калькутталик аёл биологик хусусиятларга кўра, нозик жинс вакили ҳисобланган, аммо 9 йил давомида ҳомиладор бўла олмаган. Бундан ташқари, унинг мудом қорни оғриган.

Ўшанда аёл шифокорларга ёрдам сўраб мурожаат қилган ва тухумдонлари ривожланмай қолганидан хабар топган.
Текширув давомида аёл - XY - эркак жинсий хромосомаларига эгалиги аниқланади. Шунингдек, унга "тухумдон раки" ташхиси қўйилади.

"Унинг овози, ривожланган кўкраклари, ташқи жинсий аъзолари - буларнинг барчаси у аёл эканлигига ишора қиларди", - дея тушунтиради онколог Анупам Дутта. Медик бу жуда ноёб ҳолат эканлигини қўшимча қилди.

Маълум бўлишича, ҳиндистонлик аёлнинг она томонидан икки қариндоши худди шундай ҳолатдан азият чеккан. Ҳозирда аёл кимёвий терапиядан ўтмоқда, ҳолати стабил.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ҳиндистонда ҳомиладор бўлолмаётган аёл эркак деб тан олинди