
Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбаев Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг тергов ҳибсхонасидан «икки томонлама пневмония» ташхиси билан шифохонага ўтказилди, дея хабар берди «РИА Новости» давлат қўмитаси матбуот хизматига таяниб.
Маълум қилинишича, 29 июнь куни Атамбаев аҳволи ёмонлашганидан шикоят қилган. Шу сабабли ундан COVID-19 га ПЦР-таҳлили олинган. Бироқ тест натижалари манфий чиққан.
«Шу куни шифокорлар онлайн-консилиум ўтказишгач, «икки томонлама пневмония» ташхиси қўйилди. Шифокорларнинг консилиуми билан Атамбаевни стационар даволаш учун шифохонага ўтказишга қарор қилинди», — деди матбуот хизмати вакили.
Маълумки, собиқ президент Алмазбек Атамбаев коррупцияда айбдор деб топилган ва 11 йилу 2 ойлик қамоқ жазосига ҳукм этилиб унинг мол-мулки мусодара қилинган.
Алмазбек АтамбаевҚирғизистон ПрезидентиПневмония ТашхисиШифохона ДаволашCOVID-19 ТестКоррупция Жазоси Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар