21:33 / 04.07.2020
6 196

Владимир Путин: "Россияга янги фуқаролар керак...”

Владимир Путин: "Россияга янги фуқаролар керак...”
Унинг сўзларига кўра, яқин орада мамлакатда ишчилар етишмаслигии жиддий муаммога айланади.
Владимир Путин: "Россияга янги фуқаролар келиши керак. Шуниси аниқки, Россияда иқтисодиётнинг ривожланиши билан биз камлик қилаяпмиз ва яқин орада сезиларли ишчи кучи танқислиги пайдо бўлади ва бу мамлакатдаги иқтисодий ўсишнинг ҳақиқий, объектив чекловчисига айланади".

Президент, шунингдек, Россияда таълим олишни истаган ёки касб-ҳунарга эга бўлишни истаган ёш ва соғлом инсонларга эҳтиёж борлигини таъкидлади: “Баъзи мамлакатларда бу иш нафақат давлат аҳамияти даражасида, балки илмий даражада ҳам бажарилмоқда. Ва биз ҳам бунга дуч келдик".

Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, айниқса, рус тилида гаплашадиган ва маданияти руслар каби бўлганларга талаб уч баробар кўп.
Бундан ташқари, президентнинг сўзларига кўра, миграция сиёсати россияликларнинг ҳуқуқларини бузмаслиги, таълим олиш ва соғлиқни сақлаш муассасаларининг тўлиб тошиши билан боғлиқ муаммолар бўлмаслиги муҳимдир.

Эслатиб ўтамиз, апрел ойида Путин Россия фуқаролигини олишни соддалаштиришга қаратилган қонунни имзолаган эди. Чет элликлар энди мавжуд фуқаролигидан воз кечишлари шарт эмас. Шунингдек, ушбу қонун СССР паспортига эга бўлган ёки унинг аъзолари бўлган республикаларда яшаган фуқаролиги бўлмаган шахслар учун Россия фуқаролигини олишни соддалаштиради.

Манба: Azon.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Владимир Путин: "Россияга янги фуқаролар керак...”