Коронавирус яна бир юлдузни сўндирди

1 дақиқа ўқиш7.8K
Коронавирус яна бир юлдузни сўндирди
Фото: «TASS/EPA/Jason Szenes»
Куни кеча Лос-Анжелесда бир неча ой COVID-19 асоратларига қарши курашиб келган Америка мюзикллар юлдузи, 41 ёшли канадалик актёр Ник Кордеро вафот этди. Бу ҳақда бугун, яъни 6 июль куни «Daily Star» газетаси хабар берди.

«Ардоқли турмуш ўртоғим вафот этди», — деб ёзган Кордеронинг рафиқаси Аманда Клутс.
У вирусни юқтириб олгандан сўнг 95 кун давомида актёрни қўллаб-қувватлаган мухлисларига миннатдорчилик билдирди.

Актёр 31 март куни нафас олишга қийналиш ва дастлабки пневмония ташхиси билан реанимация бўлимига ётқизилган. COVID-19 га топширган биринчи ва иккинчи тестлари манфий, учинчиси эса мусбат чиққан. Икки ҳафтадан сўнг Кордеронинг соғлиги сезиларли ёмонлашган.

У кутилмаганда ҳушидан кетган. Шифокорлар уни жонлантиришига тўғри келган. Сўнгра коронавирус инфекциясини даволаш чоғида тромблар ҳосил бўлишининг олдини олиш мақсадида тиббиёт ходимлари қон ивувчанлигини яхшилаш учун қонни суюлтирувчи препаратларни қўллай бошлашган. Натижада Кордеронинг ичакларида ички қон кетиш кузатилган. Актёрга бундай дори-дармонларни бериш тўхтатилгандан кейин эса ўнг оёғида яна тромб юзага келган. Охир-оқибат, оёғини кесиб ташлашга мажбур бўлишган.

Ник Кордеро Бродвей саҳнасида илк бор 2014 йили «Бродвей узра ўқлар» спектаклида пайдо бўлган. Мюзиклдаги Чича роли учун «Энг яхши актёр» номинациясида нуфузли «Тони» театри мукофотига номзод бўлган. Кордеро «Ҳақиқий йигитлар», Mob Town фильмларида суратга тушган ва CBS телеканалида «Мовий қон» сериалида роль ижро этган.

9 апрель куни «Тўққизинчи дарвоза» фильмидаги роли билан танилган америкалик актёр Аллен Гарфилд коронавирус туфайли 80 ёшида вафот этгани маълум қилинганди.

Манба: Xabar.uz
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?