17:55 / 09.07.2020
2 904

Австралиялик аёл пляжда номаълум денгиз мавжудотини топиб олди

Австралиялик аёл пляжда номаълум денгиз мавжудотини топиб олди
Австралиялик аёл пляжда сирли денгиз мавжудотини топиб олди, унинг қандай жонивор эканлиги ҳозирча аниқланмади, деб ёзади 7news.
Аёл мавжудотни шаклсиз жигарранг кесакка ўхшатди. У мавжудотнинг расмини ижтимоий тармоқларда эълон қилиб, фойдаланувчилардан унинг нима эканлигини аниқлашда ёрдам сўради.

Аёлнинг ўзи уни балиқ-тош деб тахмин қилди, бироқ ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари ушбу тахминни инкор қилди.
Айрим фойдаланувчилар мавжудотнинг амбра эканлигини тахмин қилди, бироқ бу вариант ҳам тасдиқланмади.

Бошқа фойдаланувчилар эса унинг акула ёки китнинг бир қисми эканлигини таъкидлади.
Квисленд биология фанлари мактаби профессори Сэнди Дегнан эса австралиялик аёлнинг қобиқли балиқни топиб олганини айтди. Ушбу мавжудот юзлаб алоҳида қисмлардан иборат асцидиялардан иборат бўлади.

Манба: Daryo.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Австралиялик аёл пляжда номаълум денгиз мавжудотини топиб олди