00:30 / 24.07.2020
1 861

БМТ миллиардлаб инсонларга пул тарқатиш коронавирус тарқалишини секинлаштиришини билдирди

БМТ миллиардлаб инсонларга пул тарқатиш коронавирус тарқалишини секинлаштиришини билдирди
Қашшоқликда яшаётган 2,8 миллиардга яқин инсон пул маблағлари олиши керак ва бу коронавирус тарқалиши суръатини секинлаштиради. БМТнинг «Вақтинчалик асосий даромад: ривожланаётган мамлакатларда қашшоқ ва муҳтож инсонлар ҳимояси» деб номланган ҳисоботида ана шундай таклиф илгари сурилмоқда.

Ташкилот жиддий молиявий муаммога дуч келган инсонларга пул тарқатишни маслаҳат бермоқда. Шунда улар ишламасдан уйларида ўтиришлари мумкин бўлади.
Қайд этилишича, жами 1,07 миллиард киши қашшоқлик ёқасида яшамоқда, яна 1,71 миллиард киши эса «қашшоққа айланиш хавфи остида».

Дастур ойига 199 миллиард долларга тушади деб баҳоланмоқда. У 132та ривожланаётган мамлакатга тааллуқли. Пул аҳолининг яшаш жойи, фуқаролиги ёки иш шаклидан қатъи назар берилиши лозим. Фақат оилада неча киши пул топиши ҳисобга олиниши керак холос.

Ҳисоботда бундай мамлакатларни 2020 йилда 3,1 триллион доллар деб баҳоланаётган давлат қарзлари бўйича мажбуриятлардан қисман озод қилиш таклиф этилган. Сақлаб қолинган маблағлар бевосита тўловларга сарфланиши мумкин бўлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » БМТ миллиардлаб инсонларга пул тарқатиш коронавирус тарқалишини секинлаштиришини билдирди