19:17 / 28.07.2020
2 499

Россияда лайм таъмига эга оқ тарвуз етиштирилди

Россияда лайм таъмига эга оқ тарвуз етиштирилди
Фото: Мастер семя
Россиянинг Астрахань вилояти селекционерлари оқ этли ва лайм таъмига эга тарвуз навини етиштирдилар.
«Мастер семя» селекция-уруғчилик корхонаси раҳбари Артём Соколов сўзларига кўра, янги нав устидаги ишлар 15 йилдан бери давом этаётган эди. «15 йиллик меҳнатимиз мураккаб бўлди. Қўлда кўплаб навларни чатиштирдик, чанглантирдик. Натижада жуда ширин тарвуз навини етиштирдик», - деди у.

Тарвузнинг янги нави оғирлиги ўртача 3 кг, думалоқ ва силлиқ шаклга, сарғиш пўчоққа, оқ этга ва майда қора уруғларга эга.
«Таъми сувли, лаймни эслатувчи нордон, аммо ширин. Унда қанд моддасининг миқдори юқори», - деб таъкидлади селекционер.

Ҳозирги вақтда янги нав давлат синовидан ўтказилмоқда. Қишда унинг давлат реестрига киритилиши кутилмоқда. Шундан сўнг, корхонада янги нав уруғининг биринчи партияси етиштирилади. Оқ тарвузлар савдога келаси йил ёзида чиқарилади.

«Уруғ етиштириш имкониятларимиз деярли чексиз. Талаб тўғрисида бир нарса дейиш қийин, аммо сариқ ва жигарранг тарвузларга бўлган талаб сўнгги 2-3 йил ичида 10 баробар ошди», - деди Соколов.

Энди селекционер яшил этли тарвузни етиштиришни режалаштирмоқда. Бу эса «тарвуз камалаги» рангларининг тўлиқ бўлишини таъминлайди. Аммо бунга яна бир неча йиллар талаб қилинади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россияда лайм таъмига эга оқ тарвуз етиштирилди