10:54 / 30.07.2020
4 105

Дарёни сузиб ўтган танк журналистларни ҳайрон қолдирди (видео)

Дарёни сузиб ўтган танк журналистларни ҳайрон қолдирди (видео)
Фото: «Inosmi.ru»
Аргентинанинг «Clarin» газетаси журналистлари Марказий ҳарбий округнинг Т-72БЗ танклари экипажлари иштирокида ўтказилган машғулот пайтида олинган видеога эътиборларини қаратишди. Роликни Россия мудофаа вазирлиги тармоққа жойлаган.

Видеода Оренбург вилоятида беш метр чуқурликдаги сув тўсиғини енгиб ўтиб, сувостида ҳаракатланиш маҳоратларини ошираётган ҳарбийларни кўриш мумкин.

«Жанговар танкнинг сув остига бутунлай ғарқ бўлиб, кейин эса қирғоқнинг нариги томонида пайдо бўлиши ва ҳеч нима бўлмагандай ҳаракатини давом эттириши жуда ҳайратланарли», — дейилади материалда.

Мақолада таъкидланишича, Россия мудофаа вазирлигининг «ҳайратомуз видеоси» «ўта таъсирли».

Муаллифларнинг ёзишига кўра, «сўнгги авлод инновациялари ва таркибий ўзгаришлар» ёрдамида ҳарбий техниканинг ушбу модели анча такомиллаштирилган. Журналистлар Т-72БЗ танкини сувости кемасига таққослашиб, «тенги йўқ ҳалокатли қурол» деб аташган.

Мудофаа вазирлигининг изоҳлашича, ҳарбий машиналар махсус ҳаво каналлари билан жиҳозланган. Ҳаракатланиш чоғида танкчилар махсус қурилмалар ёрдамида йўналишини белгилаган ҳамда тўхташ ва кескин бурилишларга йўл қўймаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дарёни сузиб ўтган танк журналистларни ҳайрон қолдирди (видео)