08:16 / 04.08.2020
984

Twitter’даги машҳурлар аккаунтини бузган 17 ёшли ўсмирнинг 3 млн долларлик биткоини борлиги маълум бўлди

Twitter’даги машҳурлар аккаунтини бузган 17 ёшли ўсмирнинг 3 млн долларлик биткоини борлиги маълум бўлди
Фото: Tampa Bay Times
Илон Маск, Билл Гейтс ҳамда бошқа бизнесмен ва машҳурларнинг Twitter’даги аккаунтини бузишда айланаётган 17 ёшли Грэхем Кларкнинг 3 миллион долларлик биткоини борлиги маълум бўлди. Бу ҳақда гумонланувчининг адвокатига таяниб, Tampa Bay Times хабар берди.

Адвокат биткоинлар ҳақида прокурор гумонланувчини вақтинчалик ҳибсдан озод этиш учун тўланадиган гаров пулини белгилагани маълум қилган. Томонлар Кларк айбланаётган 30 банддаги жиноятларнинг ҳар бири учун 25 мингдан, жами 750 минг доллар гаров пулини тўлашга келишиб олган. Прокурорнинг таъкидлашича, Флорида штати қонунларига кўра, гумонланувчи гаров сифатида тақдим этиладиган маблағларнинг қонуний йўл билан қўлга киритилганини исботлаб бериши керак.

«Жавобгарнинг хатти-ҳаракатларидан келиб чиқиб, ундаги ҳар бир пеня ноқонуний йўл билан ишлаб топилган деб ҳисоблайман… Гап миллионлаб долларлар ҳақида кетмоқда», — дейди прокурор.

Адвокатнинг айтишича, Кларк 2019 йилда жиноий тергов объекти бўлган. Шу сабабли полиция гумонланувчининг 15 минг доллар нақд пули ва 400 биткоинини олиб қўйган. Кейинроқ ҳуқуқ-тартибот органлари айлов эълон қилишдан бош тортган ва Кларкка 300 биткоинни қайтарган (ҳозирги курс бўйича 3,3 миллион доллар). Бу айбланувчининг маблағлари тўғри йўл билан топилганининг энг яхши исботи.

Судга гаров пули тўланишига рози бўлган. Тергов вақтида Кларк паспортини топшириши, уйини тарк этмаслиги ва қаердалигини кўрсатиб турувчи датчикда юриши белгиланган. Шунингдек, унга ҳар қандай қурилма ёрдамида интернетдан фойдаланиш тақиқланган.

Июль ўрталарида Билл Гейтс, Илон Маск, Барак Обама, Кане Уэст ва бошқа машҳурларнинг Twitter аккаунти хакерлар томонидан бузилиб, биткоин талаб қилингани ҳақида хабар берилган эди. 31 июль куни эса мазкур ишда гумонланиб 17 ёшли Грэхем Кларк исмли ўспирин айбдор деб топилиб, ҳибсга олинган. Кларкнинг шериклари сифатида Флорида штатида яшовчи 22 ёшли Нима Фазелли ва Буюк Британия фуқароси 19 ёшли Масон Шеппард гумонланмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)